French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ бўлмаса, кўмир бор
17:30 / 2020-11-23

Самарқанд вилоятидаги табиий газ етиб бормаган ёки газ босими паст бўладиган ижтимоий соҳа ташкилотларига (таълим ва тиббиёт муассасаларига) 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсуми учун 35 минг 611 тонна, аҳолига эса 80 минг тонна кўмир ва кўмир маҳсулотлари етказиб бериш режалаштирилган.

“Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти Самарқанд филиалидан маълум қилишларича, ҳозиргача ижтимоий соҳа муассасаларига белгиланган миқдорда кўмир етказилган.

– Вилоят темир йўл станцияларидаги 8 та омбор, шунингдек, Ургут ва Қўшработ туманларидаги 4 та шохобча орқали аҳоли ҳамда корхона ва ташкилотларга кўмир ва кўмир маҳсулотлари тарқатилмоқда, – дейди “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти Самарқанд филиали директори С.Жуманов. – Жорий мавсумда шу пайтгача аҳолига 45 минг 693 тонна маҳаллий, 2 минг 376 тонна импорт кўмир, 3 минг 338 тонна кўмир брикети етказиб берилди. Омборхоналарда 2 минг 200 тонна маҳсулот захира қилиб қўйилган. Республика ҳукумати томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида 26 ноябрь – 10 декабрь кунлари вилоятга яна 15 минг 747 тонна кўмир маҳсулотлари келтирилади ва аҳолига тарқатилади.

Ўтган ҳафтадан ҳаво ҳароратининг пасайиб кетиши, ёғингарчиликлар кузатилиши сабабли филиал тасарруфидаги кўмир омборхоналари томонидан махсус транспорт воситалари ёрдамида вилоятнинг олис қишлоқларида белгиланган нархда кўмир ва кўмир маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилди. Бундан ташқари, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли нархда ва бепул кўмир етказиб берилмоқда.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА