Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ баллонлари ўз вақтида етказилмоқда
17:04 / 2024-02-20

Бухоро вилоятидаги “Жондортумангаз” газ таъминоти корхонаси томонидан 37 та маҳалла суюлтирилган газ билан таъминланади. Маҳаллалардаги 19 минг 818 аҳоли ва 39 та ижтимоий объектга газ баллони тарқатилади.

Туманнинг Янгиобод маҳалласидаги қишлоқ аҳли тизим ходимларининг фаолиятидан миннатдор. Уларнинг қай бири билан суҳбатлашманг, мамнунлигини кўриш мумкин. Асосийси, эса баъзи истеъмолчиларнинг мурожаатлари йўл-йўлакай ўрганилиб, ҳал этилишига эришилмоқда. 

– Маҳалламизда 2 та қишлоқ суюлтирилган газ билан таъминланади, – дейди Янгиобод маҳалласининг раиси Меҳринигор Ҳамдамова. – 35 кунга бормай газ баллонимиз етказилади. Йил 12 ой ходимлар ишлайди. Ёзнинг чилласи, қиш қаҳратони дейсизми, ўз вақтида келишади. Овқатимиз тайёр, иссиққина чойимиз билан меҳмонимизни ҳам кутиб оламиз. 

Газ баллонлари назорат тарозиларида ўлчаниб, тўловлар эса online амалга оширилмоқда. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири