Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ баллон таъминотида муаммо йўқ
16:54 / 2023-01-11

Ҳаво ҳароратининг пасайиб совуқ бўлишига қарамай жойларда истеъмолчиларга табиий газни бир маромда ва муаммосиз етказиб бериш мақсадида соҳа ходимлари самарали ишламоқда. Мавжуд муаммолар жойида ўрганилиб, ўз вақтида бартараф этилаётир.

Хусусан, Бухоро вилоятидаги “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали ва “Когонтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан газ маромлаш қурилмалари назорат қилинмоқда. Газ таъминоти бўлимида тун-у кун ишлайдиган 5 та махсус бригада ташкил этилган.  

– Ҳаво ҳарорати пасайган, – дейди “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи  Сирожиддин Авезов. – Истеъмолчиларнинг эса айни кунларда газга бўлган эҳтиёжи ортади. Газ жиҳозларидан тўғри фойдаланиш мақсадида газ таъминоти ходимлари ҳар қачонгидан кўра янада кўпроқ тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқда. Асосий мақсад истеъмолчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, масъулиятини ошириш, газ жиҳозларининг созлигига эътибор қаратиш экан, соҳа ходимлари томонидан фавқулодда вазиятларда ўзбошимчаликка йўл қўймай, таъминот ходимларига мурожаат қилишлари лозимлиги тушунтирилмоқда.  

Суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилган ҳудуд истеъмолчиларига газ баллонлари белгиланган режага мувофиқ тарқатилмоқда. Жумладан, Когон тумани “Сиёзипоён” маҳалласининг Ўзбекобод қишлоғидаги 100 дан ортиқ хонадон эгалари бугун газ баллонлари билан таъминланди.  

– Қор ёғишига қарамай, шунингдек, ҳаво ҳарорати совуқ бўлса-да, газчилар вақтида газ баллонимизни етказишди, – дейди Ҳуррият опа Кенжаева.  – Хурсандмиз. Шундай совуқ кунларда, ҳатто байрамларда ҳам газ баллонларимизни тарқатишади. Уларнинг меҳнати сабаб бугун қозонимиз қайнаяпти, ўз вақтида иссиқ овқатимиз ва чойларимиз тайёр.  

Зариф Комилов, ЎзА