Ғайипова Соҳиба Рустамбаевнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Корпоратив имижда инқирозли коммуникация технологияларининг ўрни” мавзусида
Ғайипова Соҳиба Рустамбаевнанинг 10.00.09 – Журналистика ихтисослиги бўйича “Корпоратив имижда инқирозли коммуникация технологияларининг ўрни” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳузуридаги DSc.30/30.12.2019.Fil.14.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 25 ноябрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Марказ-5, 88-уй. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
Тел.: (99871) 207-09-05
e-mail: info@jmcu.uz