Ғайбулла отанинг орзуси ушалди
Бугунги кунда фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда жойларда фуқароларга бепул бирламчи кўмак бериш мақсадида Адлия вазирлиги ташаббуси билан жойларда “Ҳеч бир фуқаро ҳужжатсиз қолмайди” акцияси ўтказиб келинмоқда.
Мазкур хайрия акцияси доирасида Наманган вилояти Косонсой тумани адлия бўлими ташаббуси билан Алишер Навоий маҳалласида яшовчи, 1928 йил 14 майда туғилган фуқаро Ғайбулла Мубораковнинг орзуси ушалди. Салкам бир асрлик умрга яқинлашаётган фахрийга фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг қарори билан туғилганлик факти аниқланди.
Косонсой тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан фуқаронинг аризаси васуднинг қарорига кўра, ҳужжат ёзуви тикланиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.