Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гайана – Венесуэла: ҳудуд учун баҳс авж олмоқда
09:59 / 2023-12-09

Ўтган якшанба куни Венесуэлада Гайана таркибидаги Эссекибо ҳудудига даъвони ҳимоя қилиш учун референдум ўтказиб, фуқароларнинг кўпчилиги ҳудудни Венесуэлага қўшиб олиш учун овоз берди. Президент Николас Мадуро эса мамлакатда янги ҳудуд пайдо бўлганини таъкидлади. Референдумдан уч кун ўтиб, у Миллий ассамблеяни баҳсли Гайана-Эссекибо ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича қонун қабул қилишга чақирди.

Эссекибо дарёси ғарбида жойлашган мазкур ҳудуд Венесуэланинг янги штатига айланиши таъкидланган. Мадуро ушбу ҳудуддаги аҳолига зудлик билан ижтимоий ёрдам кўрсатиш режасини фаоллаштириш, одамларни рўйхатга олиш ва уларга ҳужжат бериш кераклигини эълон қилди. Вақтинча ҳуқуқий чора сифатида “Гайана-Эссекибони интеграл мудофаа қилиш ҳудуди”ни яратиш бўйича президент фармони тайёрланиши айтилган. Миллий ассамблея депутатлари биринчи ўқишдаёқ баҳсли ҳудудни ҳимоя қилиш бўйича қонунни бир овоздан маъқуллади.

Эссекибо дарёси шарқий оқимида 100 йилдан буён Гайана таркибида бўлиб турган мазкур ҳудуд давлат раҳбари таъкидлашича, энди Венесуэланинг Боливар штатидаги Тумеремо шаҳридан бошқарилади.

Венесуэла провела референдум по обострившемуся территориальному спору с  Гайаной - Российская газета

Эссекибо бўйича баҳс Венесуэла, Буюк Британия ва Гайана ўртасида XIX асрдан буён давом этмоқда. Ҳудуд фойдали қазилмаларга, асосан нефтга бойлиги маълум. Гайана ҳукумати қазилма бойлик аниқланган манзилларни хорижий компанияларга бера бошлагандан кейин Боливар Республикаси ҳукумати ҳудудни мамлакат таркибига қўшиб олиш учун саъй-ҳаракатни авж олдирди.

1966 йил икки мамлакат мазкур баҳсни тинч йўл билан ҳал қилиш йўлини топиш учун Женева битимини имзолаган, бироқ 2018 йил Гайана БМТ Халқаро судига даъво киритди. Гайаналиклар мазкур ҳудудда мутлақ назорат ўрнатиш учун судга арбитраж қарори чиқаришини сўраб мурожаат қилган. Каракас эса бунга қарши. Улар қўшни билан баҳсни воситачиларсиз ҳал қилиш зарурлигини таъкидламоқда.

Президент Николас Мадуро вазиятни янада кескинлаштириш мақсадида куни кеча яна бир янги қадам ташлади: мамлакатнинг янги харитасини намойиш қилди. Ҳужжатда баҳсли Эссекибо ҳудуди Венесуэла таркибига киритилган.

“Биз зудлик билан мактаб, коллеж ва университетларга Венесуэланинг янги, мамлакатнинг тўлиқ харитасини тақдим этамиз.”, - деган у.

В Венесуэле прошел референдум о присоединении двух третей соседней страны -  Ведомости

Сўнгги хабарларга кўра, яқинда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан Гайана Президенти Ирфон Али ўртасида бўлиб ўтган суҳбатда, шубҳасиз, Венесуэланинг охирги ҳатти-ҳаракати ҳам муҳокама қилинган. Давлат котиби  АҚШ Венесуэла ва Гайана ўртасидаги баҳсни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини яна бир бор такрорлади, дейилади Давлат департаменти тарқатган хабарда.

Бинобарин, Блинкен АҚШ Гайана суверенитетини қўллаб-қувватлашини ҳам таъкидлаган.

Венесуэ́ла Жанубий Америка қитъаси шимолида жойлашган, чегараси Кариб денгизи ва Атлантика океанига туташ. ГайанаБразилия ва Колумбия билан чегарадош. Аҳолиси 28,8 миллион киши.

Гайа́на Жанубий Америка шимоли-шарқида жойлашган бўлиб, ғарбдан Венесуэла билан чегарадош. Жанубий Америка қитаъсидаги инглиз тилида сўзлашувчи ягона мамлакат. Сиёсий муҳити барқарор. Зеро, нуфуси бир миллионга ҳам бормайдиган ушбу мамлакатда ҳали бирор марта ҳам давлат тўнтариши бўлмаган.

С.Раҳимов, ЎзА