Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гавайидаги ёнғинлардан кўрилган иқтисодий зарар 6 миллиард долларга баҳоланмоқда 
09:34 / 2023-08-15

Гавайи губернатори Жош Гриннинг маълум қилишича, Гавайидаги Мауи оролидаги ёнғинлардан келиб чиққан иқтисодий йўқотишлар 6 миллиард долларга баҳоланмоқда.

“Йўқотишлар 6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Мауида содир бўлган ёнғинлар оқибатида 2200 га яқин бино вайрон бўлган ёки зарар кўрган, уларнинг 80 фоизи турар жой”, - дейди Грин. 

Оролдаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганларнинг расмий сони 93 кишига етди. Бироқ табиий офат қурбонларининг сони ортиши мумкин, чунки бедарак йўқолганлар ҳамон бор. 

Маълумот учун, Мауи оролида 9 август куни бошланган ёнғин AҚШда сўнгги 100 йилдан ортиқ вақт ичидаги энг ҳалокатли ҳодиса бўлди. Кучли шамол туфайли ёнғин тезда тарихий Лахайна шаҳрига ўтиб, оқибатда бу шаҳар  бутунлай ёниб кетган. 

ЎзА