Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гавай оролида ёнғиндан кейинги тиклаш ишлари қанчага тушиши маълум қилинди
14:00 / 2023-08-14

Гавай оролининг ўрмон ёнғинлари оқибатида кулга айланган ҳудудларни ҳамда вайронага айланган икки мингдан ортиқ биноларни қайта тиклашга 5,52 миллиард доллар зарур бўлиши мумкин, деб хабар тарқатди Мауи округи ҳокимлиги.

Аввалроқ Гавай губернатори Жош Грин NBC News телеканалига берган интервьюсида Гавайда АҚШ тарихидаги энг фалокатли бўлган ўрмон ёнғинлари ҳамон давом этаётганини таъкидлаган эди. Унинг маълум қилишича, ҳозиргача қурбонлар сони 89 кишига етган.  

Ўрмон ёнғинлари қуруқ ва иссиқ об-ҳаво туфайли бошланган ва “Дора” туфони олиб келган кучли шамол ёнғиннинг янада авж олишига сабаб бўлмоқда. Айрим ёнғин учоқларининг ҳудуди 400 гектаргача етган.  

Табиий офат бир нечта аҳоли пунктлари ва машҳур Лахайн сайёҳлик масканининг кулини кўкка совурган. Ҳукумат йўлларни ёпишга мажбур бўлган, жамоат транспортлари ишламаяпти, юзлаб маҳаллий аҳоли вакиллари бошқа жойга кўчирилгани айтилмоқда хабарда.