Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гарвард университети докторанти Хива хони саройидаги илк фотосуратчи ҳақида илмий иш қилмоқда
14:46 / 2023-12-14

АҚШнинг Гарвард университети илмий изланувчиси Александра Деннетт Хива хони саройидаги илк фотосуратчи ва ўзбек киноси ва фотографияси асосчиси бўлган Худойберган Девонов ҳақида илмий иш олиб бормоқда.

Александра Деннеттнинг сўзларига кўра, Худойберган Девонов ҳам бошқа жадидлар каби жосусликда ноҳақ айбланиб, қатағон қурбони бўлган. Америкалик тадқиқотчи ўз сўзида, авваллари қатағон қурбонлари ҳақидаги ҳужжатлар ва маълумотлар жуда кам бўлгани ва мустақилликдан кейин улар ҳақида кўпроқ билиб олиш имконияти яратилганини юксак баҳолади.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, жорий йил 11-12 декабрь кунлари Тошкентда “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро илмий конференция бўлиб ўтган эди.  

Тадбир доирасида иштирокчилар жадидчилик ҳаракати ғояси, мақсад ва вазифаларини изчил ўрганишда янги инсайдлар, ҳаракатнинг маърифат ва ноширлик соҳасидаги ҳиссаси, миллий давлатчилик шаклланиши бўйича ижтимоий-сиёсий саъй-ҳаракатлари, шунингдек, жадидларнинг илмий ва маданий мероси, уларнинг тадқиқотлари борасида фикр алмашди.  

Ушбу анжуманда қатнашган Гарвард университети докторанти жадидлар ҳақида эшитиш ва уларни ўрганишга бўлган иштиёқи янада ортган.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА