French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Гарри Поттер” юлдузлари вақтинча машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этилди
14:31 / 2025-07-21

Ушбу машҳур фильмдаги асосий роли билан танилган британиялик актриса Эмма Ватсон тезликни оширгани сабабли олти ой муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди. Бу ҳақда “CNN” нашри маълум қилмоқда.

Ватсон ўтган йил 31 июль куни Лондоннинг Оксфорд кўчасида ўзининг “Audi” русумли автомобилини рухсат этилган тезликдан ошириб ҳайдаган. Судда шахсан қатнашмаган таниқли юлдузга нисбатан 1400 доллар жарима ҳам белгиланди.

Ушбу санада яна бир актриса Зои Ванамейкер ҳам шунга ўхшаш қоидабузарлик учун худди шундай жазо олди. 

Ҳар икки актрисанинг ҳайдовчилик гувоҳномасида аввалдан 9 жарима бали бўлган. Сўнгги қоидабузарликлар бўйича яна 3 балл қўшилгач, Британия қонунчилигига кўра, автоматик равишда 6 ойга автоулов ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Мусулмон Зиё, ЎзА