Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гаровда қўйилган мулкни сотиб юборган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
12:43 / 2022-02-17

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан АТБ "Микрокредитбанк" нинг Когон банк хизматлари марказининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

Аниқланишича, марказнинг собиқ мутахассиси М.К. яқин қариндоши М. билан ўзаро тил бириктириб, “M.M." МЧЖга берилган кредит эвазига гаровга қўйилган 789,4 миллион  сўмлик мулкларни сохта ҳужжатлар тайёрлаш орқали тақиқдан ечтиради. 

Натижада гаровга қўйилган мулк сотиб юборганлиги, шунингдек, банк ходимлари МЧЖ га ажратилган кредит маблағини қайтариш чораларини кўрмаганлиги маълум бўлади.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг  тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Зариф Комилов, ЎзА