Ғарбий Виржиниядаги сув тошқини беш кишининг ҳаётига зомин бўлди
АҚШнинг Ғарбий Виржиния штатида кучли ёмғир сабаб юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда “Anadolu” ахборот агентлиги.
Штатнинг турли ҳудудларида рўй берган табиий офат ёмғир кучли шамол билан бирга келиши натижасида содир бўлди.
Ғарбий Виржиния губернатори Патрик Морриссининг айтишича, ҳодисада беш киши ҳалок бўлган, яна уч киши бедарак йўқолган. У шунингдек, табиий офат натижасида айрим бинолар қулаганини ҳам тасдиқлади.

Қидирув-қутқарув ишлари дронлар, кинология бўлинмалари ва фавқулодда хизматлар ходимлари иштирокида давом этмоқда.
АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати сув тошқини хавфи туфайли мамлакат аҳолисини эҳтиёт бўлишга чақирди. Айрим ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
М.Пирматова, ЎзА