French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғарбий Осиё чемпионатида 53 нафар ёш шахматчимиз қатнашмоқда
10:46 / 2023-07-03

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги “Солемар” марказида 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Шри-Ланка, Ўмон, Бангладеш, Ҳиндистон ҳамда ФИДЕ байроғи остидаги Россиядан жами 300 нафарга яқин ёш шахматчилар рапид ва блиц йўналишларида ғолиблик йўлида кураш олиб боришмоқда.  

Мазкур чемпионатда ватанимиз шарафини 53 нафар ёш “ақл гимнастикаси” вакиллари ҳимоя қилишаяпти.  

Мусобақалар 10 июлга қадар давом этади.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА