French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғарбий Африка ва Жанубий Осиёда жазирама туфайли яшаб бўлмай қолади
16:17 / 2024-07-30

АҚШдаги Пердью университети олимлари маълумотига кўра, Ғарбий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳарорат, намлик кўтарилиб бориши инсон саломатлиги, ҳаёти учун юқори даражадаги хавфли шароит юзага келтиради.

– Аҳоли зичлиги юқори бўлган ва ҳаво ҳароратини бир хилда сақлаш тизимига кириш имкони чекланган ҳудудлар айниқса заифдир, – дейилган CNN тарқатган хабарда.

Мутахассислар ҳарорат кўтарилиши, ҳатто, тунда ҳам инсон организмига руҳий жиҳатдан тикланиш имконини бермаслиги, бу эса юрак-қон томир ва мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатишини таъкидламоқда.

Климатолог Алексей Кокорин фикрича, иқлим сезиларли ўзгариши асносида ХХI аср охирига келиб 3 миллиардга яқин одам, яъни сайёрамизнинг 30 фоиз аҳолиси ичимлик суви етишмаслиги сабабли уйини тарк этишга мажбур бўлади.

Ўта ёмон вазиятнинг олдини олиш учун давлатлар углерод мувозанатига эришиш бўйича қатъий чора кўриши керак, дея огоҳлантирмоқда экспертлар.

Азиза Алимова,

ЎзА