Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғарб ва Россия тўқнашуви: Путин АҚШ билан келишувни афзал кўрмоқда
19:35 / 2025-12-03

Россия президенти Владимир Путин Европа билан зиддиятга бориш нияти йўқлигини, аммо можаро юзага келса, Москва “ҳозирнинг ўзида тайёр” эканини билдирди.

Унинг таъкидлашича, Ғарбнинг Украинага доимий ёрдами “низони давом эттирувчи омил” ҳисобланади.

Путин Европа етакчиларини музокаралардан четлатиш кераклигини урғулаб, фақат АҚШ билан “келишиш”ни маъқул кўрмоқда. Ғарб эса РФнинг агрессив ҳаракатлари кучайиб бораётганини қайд этмоқда. 

Германия Ташқи ишлар вазирлиги янги разведка маълумотларини эълон қилиб, Москва НАТОга қарши 2029 йилгача ҳарбий тўқнашувга тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкинлигини истисно этмаган.

Сўнгги вақтларда Европада Россияга боғлиқ деб тахмин қилинаётган хакерлик ҳужумлари, саботажлар, дронлар ва ҳаво ҳудуди бузилиши ҳолатлари кескин кўпайди. Польша ва Белгияда аэропортлар номаълум дронлар сабаб вақтинча ёпилди.

Европа Мудофаа комиссари Эндрюс Кубилюcнинг айтишича, янги провокациялар замонавий уруш доктриналарини ўзгартирмоқда, бироқ Ғарб ҳали дронларни аниқлаш ва йўқ қилиш бўйича етарли техник имкониятга эга эмас. Кубилюc иттифоқнинг жавоб чораларини “етарли даражада эмас” деб баҳолади.

Мусулмон Зиё, ЎзА