Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғарб устидан шикоятлар бошланди...
14:29 / 2023-07-07

Россия-Украина

Прага бундан кейин ҳам Украина низосида ҳамда мамлакатнинг НАТО ва ЕИга аъзо бўлиш режасини амалга оширишда қўллаб-қувватлайверади. Бу ҳақда Чехия Президенти Петр Павел айтиб ўтди.

“Биз шу кунгача Киевга икки миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатдик, 676 оғир техника, 380 минг артеллерия снаряди, ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизими ва бошқа аслаҳалар жўнатдик”, деди у.

Украина Президенти Владимир Зеленский НАТО аъзоларининг бир қисми унинг Альянс саммитида иштирок этишини истамаётгани, чунки “Россиядан қўрқаётгани”ни айтди.

“Украинанинг Альянсга аъзо бўлишига аниқ ишора бўлиши керак”, деб жавоб берди у журналистнинг “НАТО саммитида қатнашасизми?”деган саволига.

Украина ва Болгария мудофаа соҳасида ҳамкорликни жиддий фаоллаштиришга келишиб олди, деди Зеленский Болгария Бош вазири Николай Денков билан музокара якуни бўйича Софияда ўтказилган матбуот анжуманида.У“Болгариядаги кўплаб кишилар ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамкорликни давом эттирамиз”, дея қўшимча қилди.

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин украиналик ҳамкасби Алексей Резников билан телефон мулоқоти ўтказди. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер маълум қилди. Суҳбат НАТОнинг Вильнюс саммити олдидан ва Қўшма Штатлар кассетали ўқ-дори етказиб бериши тўғрисидаги хабарлар асносида бўлиб ўтган.

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Украина инқирозини ҳал этиш учун томонларни музокара даврасига таклиф қилди.

– Тўхташ вақти келди, – деди у. – Кўп ёмонликлар қилинди,бундан баттар бўлиши ҳам мумкин. Олдиндан талаб қўймасдан, барча масалани музокара чоғида ҳал этиш керак.

Лукашенко фикрича, “Зеленский Украинани НАТОга аъзо бўлишини қаттиқ талаб қилаверади, чунки у Шимолий Атлантика альянсини Россия билан уруштириб қўймоқчи”.

– Ғалабага кўзи етмагач, Украина раҳбари Ғарбдаги ҳамкорлари устидан маблағ ва қурол-аслаҳа етказиб бермаётгани учун шикоят қилишни бошлади, – қўшимча қилди Беларусь етакчиси.

Украина 2024 йил бўладиган президентлик сайловида собиқ давлат раҳбари Дональд Трамп ғалаба қозонишидан хавотирга тушиши керак. Айни воқеа рўй берса, Вашингтоннинг Киевга нисбатан сиёсати кескин ўзгариши мумкин. Бу фикрни АҚШнинг Москвадаги собиқ элчиси Майкл Макфол (2012-2014 йиллар) Испаниянинг “ElMundo” нашрига берган интервьюсида билдирди.

“Трамп Украинани қўлламаслигини айтиб келади, менимча, у Москва билан келишиб олиши мумкин”, деган сиёсатчи.

Макфол фикрича, Республикачилар орасида АҚШ Украинага кўп маблағ сарфлаб юборди, дея эътироз билдирувчилар бисёр.

Руминия Украина ва бошқа давлатлар учувчилари Американинг қирувчи “F-16” учоғидан фойдаланиши учун тайёргарлик маркази очишга ҳозирланмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилди.

Украинада собиқ Совет иттифоқи ва Россия билан боғлиқ кемалар номини ўзгартириш ташаббуси илгари сурилаётган петиция бошланди. Давлат раҳбари матбуот хизмати сайтида эълон қилинган таклифда Президентдан ушбу масала бўйича Олий Радада қонун лойиҳаси тайёрлаш сўралган. Президент мазкур мурожаатни кўриб чиқиши учун 25 минг овоз тўпланиши керак.

Аброр ХОН, ЎзА