Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ғарб Украинани яккалантириб қўйса, Киев кучли армия тузиш учун барча имкониятларини сафарбар этади"
09:46 / 2021-06-17

“Агар ғарб Украинани Донбасс зиддияти борасида яккалатиб қўйса, Киев Европадаги энг қудратли армияни тузишга мажбур бўлади”, деди Украина президенти Владимир Зеленский хорижий ахборот воситаларига берган интервьюсида.

Украина президенти Офиси сайтида шундай маълумот берилган.

“Бизнинг ўрнимизда бошқа давлат бўлиши ҳам мумкин эди. Агар Украина бу масалани мустақил ечадиган бўлса, энг қудратли армияни шакллантиришга мажбур бўламиз. Ва бунинг учун кўплаб инсон омиллари, иқтидорли мутахассислар – бор-будимизни сарфлашимизга тўғри келади”, деди Зеленский ғарбни қай тариқа Украинага ёрдам беришга ундаш бўйича саволга жавобан.