Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғарб Россияни музокарага чорлай оладими?
14:47 / 2025-11-16

Маълумки, АҚШ “Роснефть”, “Лукойл” ва ушбу йирик компанияларнинг 34 шўъба корхонасига қарши чораларни назарда тутувчи Россияга қарши янги санкция тўпламини эълон қилган.

Великобритания ввела санкции против «Роснефти» и «Лукойла»

Мазкур чеклов икки гигант томонидан 50 фоиз ёки янада кўпроқ назоратга олинган барча субъектларга тааллуқли. Ҳатто, муайян корхона бевосита санкция рўйхатига киритилмаган бўлса ҳам. Жабр кўрганлар – “Роснефть”нинг 28, “Лукойл”нинг 6 бўлими. Шу билан бирга юқорида тилга олинган машҳур тузилмалар билан амалиёт, агар санкция туфайли операция қисқариши билан боғлиқ бўлса, 21 ноябргача рухсат этилади.

АҚШ Молия вазирлиги мазкур қадам “Москванинг Украина билан тинчлик жараёнини давом эттириш истаги йўқлиги” туфайли эканини айтди.

США ввели санкции против "Лукойла" и "Роснефти"

Молия вазири Скотт Бесцент РФга қарши санкция сезиларли даражада кучайтирилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу чора Вашингтон шу пайтгача Москвага нисбатан қабул қилган энг кескин қарордир.

Шу куни Америка Сенати Халқаро алоқалар қўмитаси Россияга қарши уч қонун лойиҳасини маъқуллади. Биринчиси, рус мамлакатини терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига қўшиш, иккинчиси Хитойга қарши иқтисодий санкция қўллаш, учинчи лойиҳа ҳар 90 кунда АҚШдаги Россия активидан Киевга улуш ўтказишни назарда тутади.

Санкции Трампа против "Роснефти" и "Лукойла" | Цензор.НЕТ

– Дарвоқе, G7 ва Европа Иттифоқи давлатлари, шунингдек Канада ва Австралия ҳам Россияга қарши санкцияни кучайтириш бобида Вашингтонга қўшилишга чақирилади, – деди мулозим.

Бундан ташқари Голландия ташқи ишлар вазири Дэвид ван Вил ЕИ РФнинг “соя флоти” ҳисобланган 117 кемасини тақиқ рўйхатига киритган.

Помощник генсека НАТО Дэвид ван Вил: "Украина – чемпион по использованию  дронов" - | Диалог.UA

– Ҳозир жами 564 кема ЕИ санкцияси остида, – деб ёзган у ижтимоий тармоқ орқали. – Аллақачон чекловнинг навбатдаги тўплами устида иш олиб бориляпти.

Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, Люксембургда бўлиб ўтган ЕИ ташқи ишлар вазирлари учрашуви чоғида РФ нефтини олиб кетаётгани тахмин қилинган кемаларни текшириш ғояси қўллаб-қувватланиши ҳам билдирилган.

Хўш, санкция кучайиши Россияни музокара столига ўтиришга мажбур қила оладими? Афсуски, бу саволга ҳеч ким аниқ жавоб бера олмаяпти. Шунга қарамай, ғарб давлатлари РФга иқтисодий босимни ошириш урушни тўхтатиш йўли эканини таъкидлаб келяпти.

Масалан, НАТО Бош котиби Марк Рютте худди шундай фикрдалигини айтган.

Биография Марка Рютте - РИА Новости, 26.06.2024

– Ҳарбий ҳаракатни тўхтатиш мутлақо тўғри ёндашув ва энди биз Украина чиндан ҳам шуни хоҳлашини таъминлашимиз керак, – деди у “Fox News телеканалига берган интервюсида. – Аллақачон айтилганидек, Россия ҳам музокара столига ўтиради. Рус компанияларига қарши санкция жараённи осонлаштиради.

С.Раҳимов, ЎзА