Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғарб Киевни рус генералига суиқасд билан боғламайди
17:22 / 2026-02-09

Ғарбнинг хавфсизлик соҳасидаги мансабдор доиралари РФ қуролли кучлари бош штаби раҳбарининг биринчи ўринбосари, генерал-лейтенант Владимир Алексеевга уюштирилган суиқасд ортида Украина тургани ҳақидаги тахминларга шубҳа билан қарамоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” газетаси ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Экспертлар фикрича, Украина махсус хизматлари аввал ҳам айрим ҳужумларда айбланган бўлса-да, ҳозирги шароитда бундай қадам ташлаш нотўғри бўлар эди. Бу айниқса, Абу-Дабида ўтаётган уч томонлама музокаралар фонида Киев учун жиддий сиёсий хавфларни келтириб чиқаради.

Қайд этилишича, мазкур музокараларда Украина президенти девони раҳбарига яқин шахслар иштирок этмоқда. Агар суиқасдда Украина разведкасига алоқадорлик исботланса, бу Киев учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Маълумки, жорий йилнинг 6 февраль куни Москва шаҳрида Владимир Алексеев яшайдиган турар жой биносида унга қарши қуролли ҳужум содир этилди. Номаълум шахс генералга бир неча марта ўқ узиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Жароҳат олган Алексеев оғир аҳволда шифохонага ётқизилган ва шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Россия тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан “қасддан одам ўлдиришга суиқасд” ва “қонунга хилоф равишда ўқотар қурол сақлаш” моддалари бўйича жиноят иши қўзғатган.

Таҳлилчиларга кўра, суиқасд атрофидаги вазият ҳали ҳам кўплаб саволларни очиқ қолдирмоқда ва тергов натижалари воқеанинг асл сабабларини аниқлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Д.Ҳакимов, ЎзА