Гандболчиларимиз қитъа чемпионатининг илк ўйинида 1 очколи бўлди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида гандбол бўйича аёллар клублари ўртасидаги 2024 йилги Осиё чемпионатининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди.
Чемпионатнинг илк учрашувида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Ўзбечка” жамоаси қизлари Ҳиндистоннинг “Golden Iglz Bxarat” клубига қарши баҳс олиб борди. Ўйинда томонлар муроса йўлини танлади. Ҳисоб 20:20.
Иккинчи ўйинда “Ал-Қурайн” (Қувайт) ва “Дўстлик” (Қозоғистон) клублари ўзаро беллашди. Унда мезбонлар жамоаси ўн бир тўп фарқи билан ютуққа, ғалабага эришди – 33:24.
Эртага, 21 сентябрь куни ҳамюртларимиз “Қайсар” (Қозоғистон) жамоаси билан баҳс юритади. Иккинчи жуфтликда “Golden Iglz Bxarat” – “Дўстлик” жамоалари рўбарў келади.
Мусобақалар 29 сентябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА