Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандболчиларимиз Кипр ва Қозоғистон жамоаларини мағлуб этди
09:40 / 2026-01-27

Кипрда гандбол бўйича 2010-2011 йилда туғилганлар ўртасида ўтаётган халқаро турнирнинг иккинчи кунги баҳсларида мамлакатимиз вакиллари муваффақиятга эришди.

Ёшларимиз иккинчи давра баҳсида Қозоғистон жамоасига қарши майдонга тушиб, 28:16 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи давра ўйинларида туркиялик тенгқурларига имкониятни бой берган гандболчи қизларимиз иккинчи даврада ғалабага бўлган кучли иродасини намойиш этди.

Маҳаллий ишқибозларнинг қўллаб-қувватлашига қарамасдан ҳамюртларимиз Косово жамоасини 34:12 ҳисобида доғда қолдирди.  

Турнирнинг ғолиб ва совриндорлари 31 январда аниқланади.

Т.Рўзиев,

ЎзА