Гандболчиларимиз Кипр турнирида қатнашмоқда
Гандбол бўйича 2010-2011 йилда туғилган Ўзбекистон ёшлар ва қизлар терма жамоалари Кипрда ўтказилаётган халқаро турнирда ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Ёшларимиз халқаро турнирнинг илк баҳсида Косово жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган ўйинда ҳамюртларимиз 34:27 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўзбекистон қизлар жамоаси турнирнинг дастлабки баҳсида мусобақанинг энг кучли терма жамоаларидан бири - Туркия гандболчиларига қарши муносиб ўйин кўрсатди. Бироқ, Европа майдонларида катта ўйин амалиётига эга Туркия жамоаси якунда 31:28 ҳисобида устунликка эга бўлди.
Халқаро турнир мусобақалари 31 январга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА