Гандболчиларимиз Кипр турнири ғолиблигини қўлга киритди
Кипр давлатида гандбол бўйича 2010-2011 йилларда туғилган ёшлар ва қизлар жамоалари ўртасида ўтган халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ғолибликка эришди.
Олтита мамлакатнинг гандбол жамоалари ўртасида айлана тизимда уюштирилган нуфузли мусобақада ёшлар ва қизлар жамоаларимиз ўтказилган деярли барча баҳсларда муваффақиятга эришди.
Халқаро турнирнинг сўнгги кунида ёш гандболчиларимиз Кипр жамоаси билан баҳслашди. Қизиқарли ўтган ўйинда ҳамюртларимиз мезбонлар жамоасини 36:30 ҳисобида доғда қолдирди.

Ўзбекистонлик гандболчи қизлар эса Кипр-2 жамоаси аъзоларини 40:23 ҳисобида мағлубиятга учратиб, турнирнинг олтин медалига эга бўлишди.
2026 йилнинг илк халқаро турнирида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган ёш гандболчилари 2 февраль куни Ўзбекистонга қайтиб келишади.
Т. Рўзиев, ЎзА