Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандболчиларимиз Италия ва Франция турнирларида муваффақиятга эришмоқда
15:35 / 2025-07-09

Франция ва Италияда ўтаётган халқаро мусобақаларда гандбол бўйича Ўзбекистон U-18 қизлар ва ўғил болалар жамоалари муносиб натижаларни қайд этмоқда.

Италиянинг Терамо шаҳрида ўтаётган “52th Interamnia World Cup” мусобақасида Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази гандболчилари мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Гандболчиларимиз 9 та жамоа билан бир гуруҳдан жой олган. Ҳамюртларимиз илк ўйинда Литванинг “Garliava” жамоасини 31:17 ҳисобида мағлуб этди.

Иккинчи учрашувда гандболчи йигитларимиз “Fot Kezisuli” (Венгрия) жамоаси билан рўбарў келди. Ҳамюртларимиз бу галги ўйинда ҳам маҳорат бобида рақибларидан устун эканини намойиш этди - 33:21.

Францияда қизлар жамоалари ўртасидаги “Paris World Games” ўйинларининг 2-гуруҳидан жой олган ҳамюртларимиз Бразилия терма жамоасини 32:14 ҳисобида доғда қолдирди.

Биринчи кунги баҳслардан сўнг, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси гуруҳда 2 очко билан етакчилик қилмоқда. “Dole-Choussin” жамоаси тўплар нисбати +3 ҳисобида 2 очко билан 2-ўринни банд этган.

Ҳар икки давлатда ўтаётган турнирлар 13 июлга қадар давом этади.  

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА