French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандболчиларимиз "АСТАНА СUP" ғолиби
10:19 / 2025-12-18

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида гандбол бўйича 2010-2011 йилларда туғилган ёшлар ўртасида ўтказилган "АСТАНА СUP" халқаро турнирида мамлакатимиз вакиллари шоҳсупанинг энг юқорисидан жой эгаллади.

Қозоғистон вилоят жамоалари, Россия терма жамоаси иштирок этган турнирда Ўзбекистон ёшлар жамоаси ҳамда Наманган вилояти ёш гандболчилари айланма тизимдаги баҳсларда ғолибликка даъвогарлик қилди.

Дастлабки 3 та ўйинда рақибларини мағлуб этган мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси ярим финалда Россия жамоасини доғда қолдирди.

Ҳал қилувчи финал ўйинида қозоғистонлик гандболчилардан устунликка эришган ҳамюртларимиз турнир ғолиблигини тантана қилди ва бош совринни қўлга киритди.

Т.Рўзиев,

ЎзА