Гандболчилар “Универсиада-2019”нинг саралаш босқичида куч синашишди
Мамлакатимизнинг олийгоҳлари талабалари ўртасида ўтказилаётган “Универсиада-2019” спорт ўйинларининг ҳудудий саралаш босқичларидан бири Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида уюштирилди.

У ерда Қорақалпоғистон республикаси, Навоий, Бухоро ва Хоразм вилоятларининг гандболчилари куч синашди. Якуний натижаларга кўра, ўғиллар ўртасида мезбонлар, яъни хоразмлик спортчилар биринчи ўринни эгаллашди. Қизлар жамоалари орасида қорақалпоғистонлик талабалар зафар қучишди.
Ушбу жамоалар “Универсиада-2019” спорт мусобақасининг финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.