Гандболчилар Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган турнирда қатнашди
Пойтахтимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб гандбол бўйича 2006-2008 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар жамоалари ўртасида республика очиқ хотира турнири якунланди.
Муросасиз ўтган баҳслар сарҳисобига кўра, ўғил болалар ўртасидаги мусабақаларда 1-ўринни Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси эгаллади. Кейинги ўринлар Миробод ва Сирдарё жамоаларига насиб этди.

Қизлар жамоалари ўртасидаги мусобақаларда ҳам Республика олимпия ва паралимпия жамоаси ғолибликка эришган бўлса Сирдарё ва Миробод вакиллари кейинги қаторларни банд этишди.


Мазкур мусобақа гандболчилар учун жорий йил июнь ойида Россиянинг Тольятти шаҳрида бўладиган XXII халқаро турнирга тайёргарликнинг муҳим босқичи вазифасини ўтади.
Т. Рўзиев, ЎзА