ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги «Алпомиш» муз саройида Осиё чемпионати баҳслари қизғин паллага кириб бормоқда. Гандбол бўйича йигирма ёшгача бўлган (U-20) қизлар жамоалари ўртасида ўтказилаётган XVIII Осиё чемпионати кескин ва муросасиз курашларга бой бўлаётганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Спортчиларимиз ва Гонконг терма жамоаси ўртасида учрашув кескин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Учрашув гандболчи қизларимизнинг ёрқин ғалабаси билан якун топди: Гонконг – Ўзбекистон — 15:45. Бу ҳамюртларимизнинг иккинчи ғалабаси эканлигини таъкидлаш ўринли. Биринчи ўйинда ҳиндистонлик қизлар 46:29 ҳисобида мағлуб этилган эди.
[gallery-24883]
Навбатдаги учрашув 24 август куни Хитой Тайпейи вакилалари билан бўлиб ўтади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА