Таиланднинг Паттайя шаҳрида гандбол бўйичаТаиланд ўртасида ўтказилган Халқаро гандбол федерацияси кубогининг Осиё қитъаси босқичида ҳамюртларимиз муваффақиятга эришди.
Турнирда 9 та жамоа уч та гуруҳда баҳс олиб борди. “А” гуруҳида Таиланд, Ҳиндистон, Малайзия жамоалари, “В” гуруҳида Ўзбекистон гандболчи қизлари Вьетнам ва Гонконг билан, “С” гуруҳида Хитой Тайпейи, Туркманистон ва Индонезия жамоалари куч синашди.

Мазкур нуфузли мусобақада Покистон давлатининг Файсалобод шаҳрида уюштирилган III Марказий Осиё босқичи ғолиби сифатида қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтган турнир давомида Гонконг (48:16) ва Вьетнам (51:18) жамоаларини енгиб, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади ва 1-3 ўринлар учун курашни давом эттирди.
Кеча Халқаро гандбол федерацияси кубогининг Осиё қитъаси босқичи финалида терма жамоамиз аъзолари Ҳиндистон жамоасига қарши майдонга тушди.

Муросасиз ўйиннинг асосий вақтида томонлар 38:38 ҳисобида муроса йўлини танлашди. Қўшимча таймнинг шиддатли баҳсида юртимиз гандболчилари бир очко фарқи билан, яъни 48:47 ҳисобида зафар қучиб, жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур нуфузли мусобақа жорий йилнинг 17-22 ноябрь кунлари ташкил этилди.
Т. Рўзиев, ЎзА