Гандболчи қизларимиз бугун Таиланд жамоаси билан рўбарў келади
Таиландда гандбол бўйича U-19 ёш тоифасида 8 та миллий қизлар терма жамоалари иштирокида ўтаётган TROPHY кубоги Осиё босқичи баҳсларининг 2-турида “Б” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Индонезия жамоасига қарши майдонга чиқди.
Ҳамюртларимизнинг катта устунлигида ўтган ўйинда индонезиялик гандболчи қизлар 42:13 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бугун, 26 ноябрь куни гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида U-19 Ўзбекистон қизлар жамоаси Таиланд термаси билан куч синашади.
Айтиш лозим, мазкур мусобақада Хитой Тайпейи, Ҳиндистон, Вьетнам, Туркманистон жамоалари “А” гуруҳида, Таиланд, Ўзбекистон, Ҳонгконг, Индонезия жамоалари “Б” гуруҳида ғолиблик йўлида ҳаракатланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг илк ўйинида гандболчиларимиз Ҳонгконг жамоасини 27:21 ҳисобида таслим этганди.
Мусобақалар 28 ноябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА