French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандболчи қизларимиз Беларусь жамоасини ўз майдонида мағлуб этди
09:49 / 2025-06-12

Беларусь давлатида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон ёшлар ва қизлар терма жамоалари кеча ушбу мамлакат жамоалари билан назорат ўйинларида майдонга тушди.

Ўзбекистон гандболчи қизлар жамоаси Беларусь ёшлар терма жамоасига қарши муносиб рақобат кўрсатди.

Европа спорт майдонларидаги мусобақаларда, халқаро турнирларда иштирок этиб келаётган беларуслик гандболчи қизлар жамоаси тажриба борасида ҳамюртларимиздан бир оз устунликка эга бўлса-да, ҳамюртларимиз ғалабага бўлган кучли иродасини намойиш этди.

Ўзбекистон қизлар терма жамоаси бош мураббийи Зинаида Пенькова ва катта мураббий Зафарбек Азимовнинг кўрсатма ва йўл-йўриқларини бехато бажарган ёш гандболчиларимиз 31:28 ҳисобида рақибларини ўз майдонида мағлубиятга учратди. Терма жамоамиз аъзоси Сарбиназ Сапарбаева учрашувнинг энг яхши гандболчиси, деб топилди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Беларусь - 2008 терма жамоасига қарши ўйини у қадар муваффақиятли кечмаган бўлса-да бу, гандболчиларимизнинг маҳорати ошишига хизмати қилди. Учрашувда терма жамоамиз аъзоси Озодбек Сафаров энг яхши ўйинчи сифатида эътироф этилди.

Эслатиб ўтамиз, бир кун муқаддам гандболчи қизларимиз Минск шаҳрининг “Звезда” аёллар жамоаси билан назорат учрашувини ўтказиб, ўйинда 41:41 ҳисоби қайд этилганди.

Т. Рўзиев, ЎзА