Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандбол: қизғин ҳозирлик кўрилмоқда
18:14 / 2024-02-19

Жорий йилнинг 28 февраль – 3 март кунлари республикамиз пойтахти Тошкент шаҳрида гандбол бўйича ўн саккиз (U-18) ва йигирма (U-20) ёшгача бўлган қизлар жамоалари ўртасида “Women’s IHF Trophy – Intercontinental Phase” аёллар турнирининг қитъалараро босқичи бўлиб ўтиши белгиланган. Ҳозир терма жамоалар ушбу турнирда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида тайёргарлик кўрмоқда.

Мазкур нуфузли мусобақада Европа, Осиё, Жанубий, Марказий ва Шимолий Америка, Кариб ҳавзаси ҳамда Океания мамлакатлари ўртасида ўз ҳудудий босқичларида ғолиб чиққан терма жамоалар иштирок этиши кутилмоқда. 

Жорий йилнинг 11 февраль кунидан буён U-18 ва U-20 қизлар терма жамоалари мазкур нуфузли турнирга тайёргарлик режаси асосида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази базасида уюштирилаётган йиғинда гандболчиларнинг жисмоний, техник ва тактик ҳолати маромига етказилмоқда. 

Қитъалараро турнирга тайёргарлик ўқув-йиғинлари 24 февралга қадар давом этади. 

А.Қаюмов (сурат), ЎзА мухбири