Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандбол: Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди
16:54 / 2025-11-28

Таиландда қизлар жамоалари ўртасида гандбол бўйича U19 ёш тоифасида ўтказилган TROPHY кубогининг Осиё босқичида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятга эришди.

Қитъанинг 8 та мамлакат терма жамоалари “А” ва “Б” гуруҳларида ғолиблик учун кураш олиб борган мазкур мусобақада гандболчи қизларимиз “Б” гуруҳида Таиланд, Ҳонг Конг, Индонезия жамоалари билан куч синашди.

Беш кун давом этган муросасиз баҳсларда ҳамюртларимиз гуруҳ босқичида Ҳонг Конг жамоасини 27:21, Индонезия вакилларини 42:13, ва таиландлик тенгқурларини 46:29 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди.

Гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаган терма жамоамиз ярим финалда “А” гуруҳида иккинчи ўринни банд этган Хитой Тайпейи жамоаси билан рўбарў келди. Ушбу учрашувда қизларимиз ҳужумкор ўйин кўрсатиб, рақибларини 46:36 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугун, 28 ноябрь куни TROPHY кубогининг Осиё босқичи финалида гандболчи қизларимиз Ҳиндистон термасига қарши майдонга тушди.

Шиддатли кечган ушбу қарама-қаршиликда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари рақибларини 40:33 ҳисобида доғда қолдириб, ғолибликни тантана қилиш ортидан келгуси йили ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Т.Рўзиев, ЎзА