Гандбол: Жаҳон чемпионати иштирокчилари Тошкентда аниқланади
Осиё гандбол федерацияси (AHF) жорий йил қитъа миқёсида ўтказиладиган бир нечта ёш тоифалари ўртасидаги қитъа чемпионатларининг муддати ва манзилларини эълон қилди.
Эътиборли жиҳати, улардан бири, яъни U-20 ёш тоифасидаги қизлар жамоалари ўртасидаги XVIII Осиё чемпионати жорий йилнинг 20-29 август кунлари пойтахтимизда ташкил этиладиган бўлди.
Айтиш лозим, 2026 йилги XXV жаҳон чемпионатининг 4 та йўлланмаси учун кечадиган Осиё чемпионати баҳсларида 20 дан зиёд мамлакат терма жамоалари ғолиблик учун кураш олиб бориши кутилмоқда.

Осиё гандбол федерацияси (AHF) ижроия қўмитаси қарорига биноан U-17 ўсмирлар жамоалари ўртасидаги I Осиё чемпионати 1-9 июль кунлари Иордания пойтахтида, U-18 қизлар жамоалари ўртасида бўладиган XI Осиё чемпионати 15-24 июль кунлари Хитойнинг Цзинганшан шаҳрида ўтказилиши белгиланди.
Т.Рўзиев, ЎзА