Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандбол: IHF кубогида ёшларимиз 2-ўринни, ўсмирларимиз 4-ўринни эгаллади
09:17 / 2025-03-17

Косовонинг Приштина шаҳрида U-19 ўсмирлар ва U-21 ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Халқаро гандбол федерацияси (IHF) кубогининг қитъалараро босқичи ҳар жиҳатдан кўтаринки руҳда ўтди.

Мусобақада Африка, Жанубий ва Марказий Америка, Шимолий Америка ва Кариб ҳавзаси, Океания, Осиё ҳамда Европа қитъасида ташкил этилган саралаш мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар иштирок этди.

Ўзбекистон U-19 ўсмирлар ва U-21 ёшлар терма терма жамоалари Осиё қитъаси шарафини ҳимоя қилишди.

Кеча мусобақанинг сўнгги кунида нуфузли турнирнинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Ўзбекистон U-19 ўсмирлар терма жамоаси 3-ўрин учун кечган баҳсда АҚШ вакиллари билан куч синашди. Ҳар жиҳатдан қизиқарли ва муросасиз ўтган ўйинда 36:38 ҳисобида океан орти мамлакати ғолиб бўлди.

Ушбу тоифада 1-ўрин - Косово, 2-ўрин - Нигерия, 3-ўрин - АҚШ, 4-ўрин - Ўзбекистон, 5-ўрин - Никарагуа, 6-ўрин - Янги Каледония терма жамоасига насиб этди.

IHF кубоги қитъалараро босқичининг ёшлар баҳсида Ўзбекистон U-21 ёшлар терма жамоаси финалда АҚШ терма жамоаси билан рўбарў келди.

Тенг курашлар остида ўтган ўйинда ҳамюртларимиз ҳар жиҳатдан Америка жамоасидан устун эди. Техник-тактик ҳаракат, тўпни узатиш, комбинацион ўйин ташкил этиш, ҳужумкорлик, зарба йўллаш борасида кўп ҳолларда ғалабага яқин келди.  

Аммо, охирги дақиқаларда омад биздан юз ўгирди. Ўзбекистон-АҚШ - 32:33.

U-21 биринчилиги. 1-ўрин - АҚШ, 2-ўрин - Ўзбекистон, 3-ўрин - Руанда, 4-ўрин - Болгария, 5-ўрин - Никарагуа, 6-ўрин - Янги Каледония.

Т.Рўзиев,

ЎзА