Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандбол бўйича Осиё чемпионати қизғин паллага кирди
10:35 / 2025-08-22

Пойтахтимиздаги “Алпомиш” спорт саройида гандбол бўйича 19 ёшли қизлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионатнинг навбатдаги куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди.

Мусобақанинг иккинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Ҳонг Конг устидан 45:15 ҳисобида зафар қучди. Шуниндек, ушбу турда Эрон – Япония термасига 18:30 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Хитой 27:14 ҳисобида Хитой Тайпейини таслим этди.  Қозоғистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйин 17:40 ҳисобида якунланди.

Бугун, 22 август куни Ҳиндистон – Хитой, Япония – Қирғизистон, Хитой Тайпейи – Ҳонг Конг, Қозоғистон – Эрон терма жамоалари ўзаро рақобатлашади. Гандболчи қизларимиз эса бугун ва эртага дам олади. 24 август куни соат 18:00 Хитой Тайпейига қарши ўйин ўтказади.

Жавоҳир Тошхўжаев,  

Алимурод Мамадаминов (cурат)  

ЎзА