Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандбол бўйича ғолиблар аниқланди
12:02 / 2024-09-22

Гулистон туманидаги спорт мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг гандбол тури бўйича туман босқичи бўлиб ўтди.

Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақада  тумандаги Дўстлик маҳалласи ёшлари 3-ўринга, Ҳамид Олимжон маҳалласи ёшлари 2-ўринга сазовор бўлган бўлса, Фурқат маҳалласи ёшлари  1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиб жамоалар аъзоларига  мусобақа ташкилотчиларининг   диплом ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири