Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандбол бўйича энг кучли жамоалар аниқланди
15:11 / 2025-12-10

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида гандбол бўйича олий лига эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг 4-тур беллашувлари қизғин тарзда якунланди. Мазкур мусобақа мамлакатимизнинг энг кучли жамоаларини аниқлаб берди.

Эркаклар ўртасида Тошкент вилоятининг “ОКМК” жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Тошкент шаҳар терма жамоаси кумуш медалга эга чиқди. Хоразмнинг “Маъмун” жамоаси эса мунозарали беллашувларда муносиб ўйин намойиш этиб, бронза медалига сазовор бўлди.

Аёллар ўртасида эса Хоразм вилоятининг “РАНЧ” жамоаси 44 очко билан чемпион бўлди. Тошкент шаҳар терма жамоаси 42 очко билан кумуш медални қўлга киритди. Тошкент вилоятининг “ОКМК” жамоаси эса 40 очко билан учинчи ўринни эгаллади.  

Урганчда ўтган ушбу тур нафақат натижалар, балки спорт муҳитини ҳам янада кучайтирди.  

Гандбол  жамоавий фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш ва матонат талаб қиладиган спорт тури. Мусобақада иштирок этган ҳар бир жамоа шу хусусиятларни яна бир бор исботлади. Айниқса, маҳаллий жамоаларнинг фидойилиги ва ташаббускор ўйини мухлисларга қувонч улашди.

Бундай беллашувлар спортчиларга янги мақсадлар,  янги руҳ бағишлайди.

Н. Раҳмонова, ЎзА