Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ганада йўловчи автобуси ҳалокатга учради
12:16 / 2025-07-29

Ганада йўловчи автобусининг ёнилғи ташувчи танкер билан тўқнашиб кетиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлиги маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, бахтсиз ҳодиса Ашанти маъмурий ҳудудида содир бўлган. Автобусда диний тадбирдан қайтаётган йўловчилар бўлган.

Тўқнашув мамлакатнинг асосий магистралларидан бири Аккра-Кумасида содир бўлган. Ачинарлиси, ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор. 

М.Пирматова, ЎзА