«Ғамхўрлик учун масъуллардан миннатдормиз» (+видео)
Азалдан бир майизни қирқ бўлиб еган халқмизнинг меҳр-оқибати, миллатнинг аҳил ва жипслиги айни аномал совуқ кунларда яна бир бор намоён бўлмоқда.
Куни кеча Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими ташаббуси билан вилоят Маданият, Спортни ривожлантириш, Туризм ва маданий мерос бошқармалари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Ободонлаштириш хизматчиларига, Йўл патрул хизмати ходимларига, талабалар турар жойларидаги талабаларга ва эҳтиёжманд оила вакилларига эҳсон оши тарқатилди.
Ободонлаштириш ходимлари бундай эътибордан жуда ҳам мамнун эканликларини яширмади. Буни уларнинг юз-кўзларидан англаш қийин эмас. Улар айни совуқ кунларда ғамхўрлик учун масъуллардан миннатдор эканликларини ҳам таъкидлашдилар.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/SMvCxDIdRF4" title="«Ғамхўрлик учун масъуллардан миннатдормиз»" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
ЎзА