English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ғамхўр бўлайлик!” хайрия акцияси
12:34 / 2020-12-04

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти ҳамкорлигида «Ғамхўр бўлайлик!» хайрия акцияси ўтказилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, хайрия тадбирларида иштирок этди.  

Жумладан, Нукус шаҳридаги «Имом эшон Муҳаммад» жомеъ масжидида бўлиб ўтган тадбирда ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган 500 оилага 62 миллион 475 минг сўмлик кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Хайрия тадбири Мўйноқ туманида давом этди. Тумандаги «Мадели» овул фуқаролар йиғини «Шеге» овулида истиқомат қилувчи Азамат Хўжабоев хонадони ёнғин содир бўлиши натижада жабр кўрган эди. Ушбу оилага Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти томонидан 30 миллион сўмлик қурилиш материали етказиб берилди. Шунингдек, тумандаги ёрдамга муҳтож 100 оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

–Мамлакатимизда ҳар бир инсон эътиборда эканлигининг гувоҳи бўлдик, –дейди хонадон эгаси Азамат Хўжабоев. – Оиламиз табиий офат туфайли қийналаётганда ёрдам кўрсатган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиятига миннатдорчилик билдирамиз.  

Дарҳақиқат бугунгидек синовли кунларда бир-биримизга ғамхўр бўлсак албатта ҳар қандай қийинчиликларни мардона енгиб чиқамиз. Шу нуқтаи назардан тадбир кўплаб эҳтиёжманд оилаларга кўтаринки кайфият улашди.  

«Ғамхўр бўлайлик!» хайрия акцияси Хўжайли ва Чимбой туманларида ҳам бўлиб ўтди.

[gallery-280]

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА