Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гамбургдан Ҳамбурггача ёхуд Германия таассуротлари ёдга солган хотира
17:50 / 2023-04-12

Ҳамкасбим, фотограф дўстим Аъло Абдуллаев хизмат сафари билан Германияга бориб келди. Сафар таассуротлари билан ўртоқлашди. Олган суратларини кўрсатди – ажойиб.

Ҳозир суратлар ҳақида ҳам, Европа шаҳарлари ҳақида ҳам ёзмоқчи эмасман. Гап университетда таржима санъати ва немис адабиётидан сабоқ берган устозимнинг бир эслатмаси ҳақида.

Профессор Шавкат Каримов катта-катта луғатлар, тилшуносликка оид кўплаб китоблар муаллифи эди. Ёшларни адабиётга, она тилимизга меҳрли бўлишга чорларди.

– Гейнрих Гейне, Герман Гессе, Гамбург деб талаффуз қилсак она тилимиз имкониятларидан фойдаланмаётган бўламиз, – дерди устоз. – Чет эл адабиётини билвосита эмас бевосита ўрганаяпмиз. Бунинг натижаси бўлиши керак, ахир. Биз “ҳ” дея оламиз, шу товуш бор бизда. Бу имкониятдан нега фойдаланмаслигимиз керак? Бу сўзлар бошқалар орқали бизга шу тарзда кириб келган. Энди уларни тўғрилаш вақти келди.

Ҳозир устоз орамизда йўқ. Ҳайнрих Ҳайне, Ҳерманн Ҳессе, Ҳамбург... бу сўзларни ёзаяпману устознинг бошқа сабоқлари ҳам ёдга тушиб кетяпти.

Дарвоқе, бу воқеани нега эсладим? Мухбир Германиянинг тарихий шаҳарларидан бири Ҳамбургдан фоторепортаж тайёрлабди.

[gallery-11175]

Суратларда шаҳардаги тарихий иншоот – Ҳамбургер Ратҳаус акс этган. Бу ҳозирда Ҳамбург шаҳар ҳокимияти биноси саналади. У 1880 йиллар охирида неоренессанс меъморчилик услубида қурилган. Услуб ҳозир ҳам ўз даври санъатининг элементлари, интерьер дизайнини намоён этиб турибди.

Объектнинг ичидаги мебель, турли буюм, соат ва ҳайкалчалар тарихдан сўзлаётгандай гўё...

Икром Аввалбоев, Аъло Абдуллаев(сурат), ЎзА