English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гамбург аэропорти отишма сабаб фаолиятини тўхтатди
12:02 / 2023-11-06

Гамбург аэропорти ҳудудига кирган эркак ҳавога ўқ узган. Ҳодиса туфайли муассаса ҳаво қатнови бутунлай тўхтатди.

Хабар қилинишича, фуқаро автомобилини хавфсизлик тўсиғидан ўтказган ва самолётга техник хизмат кўрсатиш зонасига кириб борган. Машинада икки нафар вояга етмаган бола ҳам бўлган.

Воқеа ҳақда “DPA” ахборот агентлигига полиция вакили Томас Герберт маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, қоида бузарнинг рафиқаси аввалроқ бола ўғирлаб кетилгани ҳақида полицияга хабар берган эди.