2025 йил Фарғона вилояти учун ҳар соҳада муваффақиятли бўлди. 695 млн.долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга чиқарилди. Экспорт географияси 11 тага кўпайиб 67 та давлатга етди.
Вилоят статистика бошқармаси ўтган йилги натижалар акс этган “ғалвирни сувдан кўтармоқда”. Вилоятнинг моҳир боғбонлари 98,6 минг тонна узумни бу ёғи Америка, бир томони Япониягача юбордилар. Улар ҳали Фарғона узумининг мазаси, фойдали моддаларга бойлиги, танаси тўрт фаслда тобланиб қуёшда сарғайган, ёзда пишсада, ҳозиргача токда туравериши каби фазилатларини билишмайдида. Шунинг учун бир кило узумга аранг 1 доллар тўлаганлар. Шундай қилиб, 2025 йилда Фарғона вилоятига узум экспортининг ўзидан 97,5 млн.доллар келиб тушган.

Оқ ва қизил луфтчак, отёғи, чемпион каби шарбати оқиб турадиган шафтоли экспорти ҳам 68,8 минг тоннадан ошиб, унга 64,7 млн.доллар тўлаганлар. Ҳар иккисида ҳам аввалги йилга нисбатан 8-17 фоизга ўсиш рўй берибди.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА