Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғаллаоролда “Қуёш фотоэлектр станцияси” қурилади
08:51 / 2022-10-14

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида Бирлашган Араб Амирлигининг “Masdar” компанияси томонидан қиймати 150 миллион АҚШ долларлик 220 МВт қувватга эга бўлган “Қуёш фотоэлектр станцияси” қуриш лойиҳасини молиялаштиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимлиги, “Masdar”, “Green Business Innovation”, “5 Capitals” эксперт компаниялари, “Инфратузилмалар инвестицияси Осиё банки”, “Осиё тараққиёт банки” вакиллари ҳамда “Кўкбулоқ” қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси иштирок этди.

Меҳмонлар “Қуёш фотоэлектр станцияси” лойиҳаси қурилиши мўлжалланган “Кўкбулоқ" ҚФЙ ҳудудида аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашиб, суҳбатлашди, лойиҳанинг фойдалилиги хусусида гапириб берди.

Иштирокчилар лойиҳа юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА