English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалладан илк маротаба 8 миллион тоннадан кўп ҳосил йиғилди
12:23 / 2023-07-15

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун ўз самарасини бермоқда. Ер ўзининг ҳақиқий эгасини топиб, фермер хўжаликлари пахта ва ғалла етиштиришда салмоқли натижага эришмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Дилшодбек Назиров томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, мамлакатимиз ғалла майдонларида жами 8,1 миллион тоннадан зиёд дон етиштирилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, жорий йилги мавсумда 75 та тижорат вакиллари томонидан 2 минг 722 минг тонна дон жамғарилди. Шундан 2 минг 456 минг тоннаси товар дон (1 305 минг тонна давлат ресурсларига харид қилиш ва 1 151 минг тонна биржа савдоларида сотиш учун вақтинча сақлаш учун) бўлса, 265,6 минг тонна сара уруғлик дон 2024 йил ҳосили учун олиб қўйилди. Сувли майдонларда ўртача ҳосилдорлик 70,5 центнердан ортди.

Ғаллачиликни ривожлантириш, истиқболли, серҳосил навларни яратиш, ҳосилдорликни ошириш бўйича барча чораларни кўриш олимларимиз ва деҳқонларимиз олдидаги муҳим вазифалардандир.

Юқори ҳосилдорлик омиллари қаторида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва тўғри ташкил этилгани, юқори унумдор навли уруғлар танланганини келтириш ўринли. Чунончи, экиш, парваришлаш ва йиғим-терим ишларининг оқилона ташкил қилингани туфайли, ғалла ҳосилдорлиги Бухоро вилоятида 74,8 ц/га, Тошкентда 74,2 ц/га, Самарқандда 73,8 ц/га, Фарғонада 73,7 ц/га, Андижонда 73,5 ц/га, Хоразмда 73 ц/га Сурхондарёда 72,3 ц/га, Сирдарёда 72,1 ц/га, Наманганда 72,6ц/га ни ташкил қилди.

Ҳосилдорликни ошириш мақсадида биологик эскирган навлар ўрнига янги юқори ҳосилли, об-ҳавонинг ноқулай шароитларига чидамли 12 та (шундан, 8та маҳаллий) кузги буғдой навларининг майдони 585 минг гектарга кенгайтирилди.

Экиш мавсуми ўтган йилларга нисбатан 10-12 кун эрта якунланиб, октябрнинг учунчи 10 кунлиги ва ноябрь ойидаги ёғингарчиликлар ҳисобига асосий ғалла майдонларини тупроқнинг табиий намига ундириб олинди.

Ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан қисқа муддатларда ўриб-йиғиб олиш учун 2 минг 557та ғалла ўриш отрядлари ташкил этилиб, 3 минг 205 та юқори унумли комбайн, 14 минг 725 та юк автомобили, 1 000 та трактор тиркамаси ишга солинди.  

Ўрим-терим ишларини талаб даражасида ташкил этиш, техникани соз ҳолатда сақлаш учун 1 минг 261 та кўчма устахона ва 1 минг 134 та ёнилғи қуйиш шохобчалари бириктирилди.

Ғалланинг ривожланиш фазалари ва навларининг пишиш ҳолатидан келиб чиқиб, Сурхондарё вилоятида жорий йил 22 май, Қашқадарёда 24 май, Сирдарё, Тошкент ва Бухорода 29 май, Жиззахда 31 май ҳамда Фарғона ва Навоийда 2 июнь, Андижон, Самарқанд ва Хоразмда 5 июнь ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 8 июндан ғалла ўрим ишларига киришилди.  

Ҳосилдорлик кўрсаткичи ўртача ҳар гектаридан 71-73 центнерни ташкил этаётган бўлса, Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Учқўрғон, Поп, Тўрақўрғон, Мирзачўл, Пахтакор, Қамаши, Норин, Олтинсой, Сариосиё, Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Музробод, Термиз, Мирзаобод, Оқолтин, Сайхунобод, Сирдарё, Бувайда, Данғара, Қува, Олтиариқ ва Фурқат туманларида ўртача 76-80 ц/га етган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА