Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалладан ҳосилдорлик 100 центнердан
11:11 / 2024-06-23

Айни кунларда Фарғона вилоятида ғалла мавсуми уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.Бувайда туманида жорий йил ҳосили учун 220 та фермер хўжаликлари томонидан 6800 гектар ерда буғдойнинг серҳосил навлари парваришланди.

Ғаллачилик тармоғида илм-фан ютуқлари, инновация ғоялари кенг татбиқ этилиб, серҳосил, касалликларга чидамли ва маҳаллий иқлим шароитига мос янги навларни экишга алоҳида эътибор қаратилди. Замонавий мезонлар асосида биоўғитлардан фойдаланиш, тежамкор технологияларни кенг жорий этиш ҳамда илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтиришга жиддий ёндашилди.

Бунинг самараси сифатида Бувайда тумани ғаллакорлари вилоятда биринчи бўлиб ғалла топшириш бўйича шартнома режани бажарди. Дон омборларига 16 минг 600 тоннадан зиёд ғалла етказиб берилди. Туманда ўртача ҳосилдорлик 85-90 центнерни ташкил этиб, «Маҳмуджонзода замини», «Қўнғирот замин кўрки», «Ўзбекистон», «Саховатли Бачқир замини» каби фермер хўжаликларида ҳар гектар ердан олинган ҳосилдорлик 90–100 центнерга етди.

 -Бугун деҳқончиликда янгиликка интилган ютади, интилмаган, — дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Патилахон Эргашева. — Ана шу нуқтайи назардан, қишлоқ хўжалигида 50 йиллик ҳаётий тажрибамиз бўлсада, ҳамиша янгиликка интиламиз. Бу йил ҳам янгича ёндашув туфайли «Патилахон» фермер хўжалигининг 35 гектар ғалла майдонининг ҳар гектаридан 90 центнердан юқори ҳосил олинди.

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири