Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалладан бўшаган майдонлар аҳолига берилади
18:02 / 2024-06-21

Сирдарёда бу йил ғалладан бўшаган 69 минг 457 гектар майдонга такрорий экин экиш ва 726 минг 430 тонна ҳосил олиш режалаштирилган.

Ушбу мавсумда илк бор ижтимоий дафтарларда рўйхатда турган фуқароларга 12 минг 723 гектар, ишсиз ёшларга 2 минг гектар ва фермер хўжаликлари ишчиларига 25 минг 700 гектар ғалладан бўшаган майдонлар бўлиб берилади. Бу эса 84 минг нафардан зиёд фуқаронинг бандлигини таъминлаш имконини беради.

Гулистон туманидаги "Собир Саодат ҳамкор" фермер хўжалиги даласида вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, соҳа мутахассислари, масъуллар, ер олиб деҳқончилик ишини бошлаган аҳоли вакиллари иштирокида бўлиб ўтган амалий семинарда ушбу йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш борасида сўз борди.

Туманлар бўйича тупроқ-иқлим шароитига мос экинлар етиштиришга ихтисослашув, мўл ҳосил олиш учун эса техника таъминоти, ёқилғи, уруғ ва бошқа жиҳатлар эътиборга олиниши зарурлиги, деҳқон-фермерлар маҳсулотини сотиш учун харидор қидирмаслиги, уларни қайта ишловчи ва экспортёр корхоналарга бириктириш лозимлиги таъкидланди.

Масъулларга такрорий экин ҳосилини, аввало, аҳолининг ички истеъмоли учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаларига чиқариш, камида 30 фоизини экспортга йўналтиришни таъминлаш каби кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб берилди.

Ш.Суяров, Ш. Ортиқбоев,(сурат),

ЎзА мухбирлари