Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалладан бўшаган ерлар эҳтиёжмандларга берилмоқда
19:34 / 2023-07-22

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида “Аёллар дафтари” рўйхатида турган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун ғалладан бўшаган ер майдонларини ажратиш масаласига бағишланган вилоят семинари бўлиб ўтди. Унда Боёвут тумани ҳокими, сенатор Дилфуза Ўролова, вилоятдаги туман-шаҳар ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ва “Аёллар дафтари” да рўйхатда турувчи бир гуруҳ хотин-қизлар иштирок этди.

Жорий йил Боёвут туманида 75 нафар аёлга ғалладан бўшаган 43 гектар ер майдонга такрорий экин сифатида мош ва бошқа дуккакли экинлар экиб берилиши режалаштирилган. “Аёллар дафтар”даги опа-сингиллардан экинни вақтида парвариш қилиш талаб этилади. Ҳосил етилгач улар қўшимча даромад манбаига эга бўлишади. Мутасаддилар томонидан семинарда иштирок этган хотин-қизларга бу имкониятдан оқилона ва самарали фойдаланиш зарурлиги ҳақида тавсиялар берилди.

[gallery-12864]

Гулистон тумани “Бирлашган” маҳалласида ҳам “Ёшлар дафтари” даги 10 нафар ишсиз ёшлар ҳамда “Аёллар дафтари”да турувчи 10 нафар хотин-қизларга такрорий экин экиш учун ер ажратилди. Уларга ерга эгалик ҳуқуқини берувчи сертификатларни топшириш тадбирида Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев қатнашди.  

 

Ш.Суяров, ЎзА