Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғаллачиликда муҳим палла
17:47 / 2021-04-28

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда кластер усули жорий этилгани замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш, экинлар ҳосилдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш имкониятини бермоқда.

Фарғона туманида фаолият кўрсатаётган “Fergana oseana textile” кластер хўжалигида шу кунларда ғалла экинларини парваришлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Жорий йилда 2550 гектар майдонда ғалла парваришлаяпмиз, – дейди кластер хўжалиги бўлим бошлиғи Солижон Зокиров. – Сув тақчил бўлган майдонларда томчилатиб суғориш, баргидан озиқлантиришга ҳаракат қиляпмиз. Шунингдек зарарли касалликларнинг олдини олиш, унга қарши доимий курашиш ҳам диққат марказимизда.

[gallery-2213]

Ишлаб чиқаришга замонавий ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ниҳоллар ривожида муҳим омил бўлмоқда.  

 

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА